Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов келаси йилдан автобусларда йўл ҳақи учун нақд пул қабул қилинмаслигини, тўлиқ электрон тўлов тизимига ўтилишини маълум қилди. Бунда бекатларга нақд пулга билет ёки QR-код сотиб олиш имконияти яратилади. Ҳозир бу тажриба Тошкент шаҳрида синовдан ўтказилмоқда.
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Тошкент жамоат транспортида нақд пул билан тўлов нархини 3000 сўмгача ошириш режаси борлигини айтди. Бунда нақдсиз тўловлар миқдори 1700 сўм ҳолида ўзгаришсиз қолади. «Электрон тўловга ўтишга ҳаракат қиляпмиз. Аҳолини шу нарсага қизиқтиряпмиз», — деди вазир.
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов «Газета.uz» мухбири билан суҳбатда трамвай орқали биринчи навбатда «эски» Тошкент билан Янги Тошкент боғланиши, шунингдек, пойтахт ичида трамвайни қайси йўналишларга қўйиш масаласи устида ишланаётганини айтди. У трамвайни «ниҳоятда керакли инфраструктура» деб атади.
Президент юк ташиш учун қўшимча йиғимлар, ҳайдовчилар учун виза режими мураккаблиги ва бошқа масалалар билан лозим даражада шуғулланмаётгани учун транспорт вазирини огоҳлантирди. Давлат раҳбари айрим элчилар ва савдо маслаҳатчиларини ҳам танқид қилди.
Президент топшириғидан сўнг транспорт вазири Илҳом Махкамов ҳар ҳафта камида 4 кун уйдан ишга боришда автобусдан фойдалана бошлади. Буни вазирнинг ўзи эмас, балки «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқарув раиси ўринбосари Абдужамил Азизов маълум қилди.
Президент Ўзбекистон аэропортларига инвесторларни жалб этиш, республика ҳудудлари ўртасида ҳаво, темир йўл ва автомобиль қатновларини кўпайтириш бўйича ишларни қониқарсиз деб баҳолади. Транспорт вазири «охирги марта огоҳлантириш» олди.
Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келган Илҳом Маҳкамов вазир вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.
Транспорт вазири Элёр Ғаниев бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан ўз лавозимидан озод этилди. У Транспорт вазирлигини 2020 йилнинг январь ойидан бошқариб келаётган эди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг